SpaceX ходимлари Falcon 9 ракетасининг портлаб кетиш сабабларини текшириш доирасида рақобатчи United Launch Alliance (ULA) компанияси биносининг томига чиқиш учун рухсат олишга ҳаракат қилди. Бу ҳақда The Washington Post газетаси маълум қилди, деб ёзади «РБК».
Нашрнинг маълум қилишича, SpaceX вакиллари видеоёзувларда Falcon 9 ракетасини синовга тайёрлаш вақтида парвоз платформаси яқинидаги бино томида шубҳали фаолликни аниқлади. Бино SpaceX’га рақобатчи компания ULA’га қарашли ва парвоз платформасидан тахминан икки километр масофада жойлашган.
Илон Маскнинг компанияси ULA биноси томида ғалати соя, кейин оқ доғни кўриш мумкин бўлган кадрларга эга.
Суриштирув доирасида SpaceX ходими ULA биноси томига ўтишга уринди. Бироқ компания бундай ҳаракатга рухсат бермади ва бунинг ўрнига АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари махсус суриштирувлар бошқармасига мурожаат қилди. Терговчилар томни кўздан кечириб, ракета портлашига алоқадор ҳеч нарса топа олмади.
Изоҳ (0)