АҚШ истеъмол маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича давлат комиссияси (CPSC) америкаликларни кир вертикал солинадиган айрим Samsung кир ювиш машиналаридаги хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
CPSC маълумотларига кўра, 2011 йил мартидан 2016 йил апрелигача чиқарилган шундай машиналар фойдаланиш чоғида портлаш хусусиятига эга. Муассаса уларнинг моделига аниқлик киритмаган.
Комиссия Samsung кир ювиш машиналари эгаларига кир ювиш жараёнида, айниқса, йирик ёки сувни ёмон ўтказадиган объектларни ювиш вақтида тўлиқ қувватдан фойдаланмасликни тавсия этди. Шу тариқа машина барабани паст тезликда айланади ва қурилманинг зиён етказиш хавфи камаяди.
CPSC Samsung кир ювиш машиналари эгалари портлашлар рўй берганидан сўнг Жанубий Корея компаниясига нисбатан жамоавий даъво берганидан бир ой ўтиб расмий огоҳлантирувини эълон қилди.
Изоҳ (0)