Таниқли актёр ва Калифорния штатининг собиқ губернатори Арнольд Шварценеггер Германия чемпионати 6-туридан ўрин олган «Бавария» ва «Кёльн» ўртасидаги ўйинга ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Учрашув 1:1 ҳисобида якун топди ва «Бавария» мавсумда илк марта 2 очко йўқотди.
Аввалроқ Шварценеггер шахсий соқчиси билан Мюнхеннинг бош вокзали орқали велосипедда ҳайдагани учун Германия полицияси унга огоҳлантириш берди. Шунга қарамай, актёр полициячилар билан суратга тушиш билан чекланди ва вокзалнинг шимолий чиқишидан пиёда чиқиб кетди.
Изоҳ (0)