• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Севара Назархон ўзбекистонлик ҳамкасблари, кинода роль ижро этиши ва оналик бахти ҳақида

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон «Даракчи» газетасига берган интервьюсида ўзбекистонлик ҳамкасблари, кинода роль ижро этиши ва оналик бахти ҳақида сўзлаб берди, деб ёзади «Даракчи.uz».

    Фото: «Mediabay.uz»

    Фото: «Mediabay.uz»

     — Билишимча, сиз айни кунларда янги альбом устида иш олиб боряпсиз...

    — Гапингиз тўғри, биз ижодкорлар мухлисларимизга қўшиқларимизнинг сарасини илинамиз. Янги альбомга келсак, у деярли тайёр. Аммо тақдим этиш санаси ҳозирча ноаниқ. Бу борада ҳали бир тўхтамга келмадик.

    Янги мусиқий тўпламдан ўрин олган барча қўшиқларимнинг мусиқасини ўзим ёздим. Бу ҳақдаги батафсил маълумотларни мунтазам равишда ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифам орқали бериб боряпман.

    — Ўзбек ижодкорларидан кимлариннг қўшиқларини эшитасиз?

    — Миллий қўшиқларимизнинг ўзига хос, ҳеч қаерда учрамайдиган оҳангини соғинаман. Бундай пайтларда одатда Таваккал Қодировнинг ижодига мурожаат этаман. Шоу бизнесимиздаги хонандаларнинг ижодини камдан кам эшитаман. Охирги марта хонанда Шаҳриёрнинг альбомини тингладим. Тўплам ҳали охиригача тугалланмаган бўлса-да, кўп томонлама менга маъқул бўлди. Шаҳриёрнинг ёши улғайгани қўшиқларидан сезилиб турибди.

    — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Ҳолиқов, «Сетора» гуруҳининг биринчи таркиби билан куйлаган дуэтларингиз жуда машҳур бўлганди. Яна кимлар билан ҳамкорлик қилишни истардингиз?

    — Агар бир тинглашнинг ўзида қўшиқни «севиб» қолсам ва дуэтдошим ҳаққоний куйлай оладиган ижодкор бўлса, таклифларни қабул қиламан.

    — Масалан, Жаҳонгир Отажонов?

    — Нега энди йўқ?! Бўлиши мумкин.

    — Актриса Асал Шодиева сизнинг ижодингизни кузатиб туришини ижтимоий тармоқлардаги суратларидан билдириб туради. Сиз ҳам унинг ижросидаги фильмларни томоша қиласизми?

    — Асал жуда ёқимтой актриса. Самимиятини ва очиқкўнгиллигини ҳурмат қиламан. У билан суҳбатлашиш ёқади. Аммо фильмлари ҳақида ҳеч нарса деёлмайман.

    — Россия телеканалларининг бирида «Точь-в-точь» лойиҳасида иштирок этдингиз. Ушбу лойиҳадан актёрлик маҳоратингиз кучли эканлигини сездик. Кино санъатида ҳам ўзингизни синаб кўриш ниятингиз борми?

    — Баъзида ижодий режаларимни хаёлан кўз ўнгимдан ўтказаман (ўйланиб). Лекин сира кинода ўзимни тасаввур этолмайман. Чунки актёрлик маҳоратимни унчалик юқори баҳоламайман. Аммо маҳоратли режиссёр ва яхши сценарийли фильмга таклиф этишса, бир мартагина ўзимни синаб кўришим мумкин. Аммо айтиб қўяй, яхши актриса эмасман деб аввалдан огоҳлантирдим. Шу сабаб бир кун келиб мени кинода кўрганингизда, «шу ролни ўйнамагани яхши эди», демайсиз (кулади).

    — Айтишларича феъл- атворингиз бироз оғир экан...

    — Мен бировлар билан ўзим ҳақимда гаплашмайман. Балки атрофимдагиларнинг ўзи оғир феълли бўлишгани учун менга шундай таъриф беришгандир…

    — Ҳаётий принципларингиз ҳақида гапириб берсангиз.

    — Бу ҳақида гапирсам, суҳбатимиз анча вақтга чўзилиб кетиши аниқ. Чунки бу узоқ гапириладиган мавзу. Майли, шундай бўлса-да, принципларимни қисқароқ тушунтириб беришга ҳаракат қиламан. Ҳаётда майда-чуйда, эътибор талаб қилмайдиган нарсаларга аҳамият бермасликка ҳаракат қиламан. Улар ҳаётни қийинлаштиради. Инсон доим севимли касби ёки машғулотлари билан банд бўлиб, ўзини бахтли ҳис этиб, яшаши керак деб ҳисоблайман.

    — Ўзингизни тушунмайдиган пайтларингиз ҳам бўладими?

    — Албатта! Айниқса Хитой тилида гаплашсам ўзимни-ўзим сира тушунмайман (кулади).

    — Яқинда яна бир бор оналик бахтига эришдингиз. Қизингиз Имон Анвардан кейин ҳаётингизда қандай ўзгаришлар бўлди?

    — Фарзандли бўлиш бахти ва қувончини оддий сўзлар билан таърифлаш, изоҳлаб бериш мушкул. Қизим туғилгач, бахтимиз икки карра ошди дея оламан. Бундай бахт ҳаммага насиб этсин деб тилаб қоламан.

    — Имон Анвар дадангизнинг хотирасига қўйилган исмлиги ростми?

    — Бу исм отамнинг биз фарзандларга берган меҳри, ҳаётда доим яхши ота бўлишга интилишидан хотира.

    — Ўзга давлат сафарларда бўлганингизда, Ватан соғинчини қандай енгасиз?

    — Ватан менинг қалбимда! Соғинганимда эса қалбимга қулоқ тутаман ва у албатта мени эшитади.

    — Ашаддий мухлисларингиз хориждаги концерт дастурларингизни интернет тармоқлари орқали кузатиб боришади. Аммо ҳаммани қизиқтирган савол бор, яъни Севара Назархон қачон Ўзбекистонда яккахон концерт дастурини тақдим этади?

    — Ташкилий ишларни ҳал қилсак, тез орада яккахон концерт бериш ниятидамиз.

    30.09.2016, 10:22   Изоҳ (0)   159978
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Сотқин» фильми Қозоғистондаги халқаро кинофестивалда қатнашади

    29.09.2016, 10:14

    Жастин Бибер Финляндиянинг «Йокерит» хоккей клуби ўйинчилари билан машғулот ўтказди

    28.09.2016, 12:09

    Хакерлар Брэд Питтнинг вафоти ҳақидаги ёлғон хабар кўринишида вирус яратди

    28.09.2016, 09:33

    Том Хэнкс хиёбонга югуришга чиқиб, нотаниш келин-куёвнинг фотосессиясида қатнашди

    27.09.2016, 08:34

    «Ўргимчак одам» актёрларидан бири Билл Нанн оламдан ўтди

    25.09.2016, 15:21

    Брэд Питт ўғли Мэддокс билан қўпол муносабатда бўлгани учун жавобгарликка тортилмайдиган бўлди

    25.09.2016, 10:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда аёл пластик операция учун 2,4 млн доллар ўғирлади

    Дунё | 21 июл, 00:10

    Ғазо талабалари уруш бошлангандан буён илк бор имтиҳон топширади

    Дунё | 20 июл, 23:46

    Россия Shahed дронларини ишлаб чиқарадиган завод намойиш қилинди (видео)

    Дунё | 20 июл, 23:30

    Эрон Исроил ҳужумларида шикастланган ҳаво мудофаа тизимларини янгилади

    Дунё | 20 июл, 23:05

    Кўкдаладаги портлаш: воқеа жойидан кечиккан репортаж

    Ўзбекистон | 20 июл, 22:41

    Илон Маск болалар учун Baby Grok иловасини ишга туширади

    Дунё | 20 июл, 22:30

    Авторитар тизим ўзгармагунча Грузия Европа Иттифоқига қўшила олмайди — ЕИ парламенти

    Дунё | 20 июл, 22:10

    Японияда қутқарув ишлари учун 3 метрли робот яратилади

    Дунё | 20 июл, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.