Афғонистон президенти Ашраф Ғани мамлакатдаги йирик қуролли мухолифат гуруҳларидан бири — Гулбиддин Ҳикматёр бошчилигидаги Афғонистон Ислом партияси билан тинчлик келишувини имзолади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Tolo News телеканалига кўра, Покистон ҳудудида эканлиги тахмин қилинаётган Ҳикматёр 28 сентябрь, чоршанба куни келишувни имзолаган.
Унинг дастлабки кўриниши 22 сентябрь куни Кобулда ўтказилган музокараларда томонлар делегациялари тарафидан маъқулланган эди.
Маълумот учун, 1993—1994 йилларда Афғонистон бош вазири лавозимини эгаллаган Гулбиддин Ҳикматёр 2003 йилда АҚШ маъмурияти томонидан террорчилар рўйхатига киритилган.
Унинг қаерда эканлиги номаълум, бироқ Ғарб махсус хизматлари Ҳикматёрнинг Покистонда истиқомат қилишини тахмин этади.
Изоҳ (0)