Покистон ва Ҳиндистон ҳарбий хизматчилари ўртасида 29 сентябрь, пайшанба куни тонгда Кашмирда юз берган отишмада камида икки нафар покистонлик ҳарбий ҳалок бўлди. Ҳиндистон томонининг йўқотишлари ҳақида маълумот берилмаган, дея хабар қилади «ТАСС».
Ҳиндистон манбаларига кўра, Покистон армияси ўт очишни тўхатиш тартибини бузган ҳамда Жамму ва Кашмирдаги Купвара округида жойлашган назорат линиясида ўқ узган.
NDTV телеканали ҳинд қўшинлари бунга нисбатан жавоб бергани, айрим ҳудудларда отишмалар давом этаётганини маълум қилди.
Ўз навбатида, Покистоннинг Geo-TV телеканали ҳинд ҳарбийлари Покистон армияси марраларига ўт очгани, бунга қарши чоралар кўрилгандан кейингина отишма тинганини билдирмоқда.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Кашмирдаги отишмалар муносабати билан шошилинч ҳукумат йиғилишини чақирган.
Изоҳ (0)