Япониянинг Omron компанияси томонидан ишлаб чиқарилган, стол тенниси бўйича инсон билан рақобатлаша оладиган ҳамда унга мураббийлик қила оладиган Forpheus номли робот Гиннеснинг рекордлар китоби сертификатини қабул қилди, деб хабар бермоқда TJournal.
Робот пинг-понг столига маҳкамланган иккита устунга ўрнатилган. У сониясига 80 та кадр олишга қодир бўлган камералар билан жиҳозланган. Камералар тўпнинг траекториясини аниқлайди ва андроидга маҳкамланган ракеткани унга йўналтиради.
Хабарда қайд этилишича, робот қайтаришга осон бўлган зарбаларни беради ҳамда тўп траекторияси ва унинг қўниш нуқтасини столнинг ўзида ҳисоблаб чиқади. Ихтирочиларнинг айтишича, шу орқали стол теннисини ўрганмоқчи бўлганлар робот билан шуғулланишига имкон беради.
Бундан ташқари, Forpheus ўзи ҳам ўргана оладиган машина ҳисобланади — у одамга мослашиши ва ундан ўрганишга қодир.
Изоҳ (0)