Жанубий Корея ҳарбий-денгиз кучлари Япон денгизига қулаган Lynx ҳарбий вертолётининг уч нафар экипаж аъзоси жасадларини топди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, мазкур вертолёт 26 сентябрь, душанба куни АҚШ билан ҳамкорликда ўтказилган ўқув-машғулотлари вақтида денгизга қулаган эди.
Изоҳ (0)