Таом тайёрлаш жараёни ҳақиқий қувонч улашувчи ёқимли бир машғулот бўлмоғи даркор. Бу машғулотга ҳақиқатан ҳам завқ бағишлай оладиган, айни вақтда, мазали таомлар тайёрлашда қўл келадиган фойдали ва жуда оддий 14 сирни Сиз билан бўлишамиз.
1. Жигарни қовуришдан аввал унга бироз шакар сепиб қўйилса, у юмшоқ бўлиб пишади.
2. Тухум қайнатилаётганда ёрилиб кетмаслиги учун уни дастлаб совуқ сувда ювиш керак.
3. Гўшт қовурилгандан сўнг чиройли тилларанг қобиққа эга бўлиши учун унга аввал асал суриб қўйиш керак.
4. Сут қайнатилаётганда куйиб кетмаслиги учун идишни совуқ сувда чайиб, уни ўрта оловда қайнатиш керак.
5. Сабзавотлар шўрвага солинишидан аввал арчилиб, ювилиши лозим.
6. Пиёз аччиқ таъмини йўқотиши ва янада хуштаъм бўлиши учун уни тўғрагандан сўнг махсус тешикчалари бор идишга солиб, устидан қайноқ сув қуйиш керак.
7. Сабзи яхши таъмга эга бўлиши учун у 5—10 дақиқа қайнатилиши лозим. Сабзи ҳам бошқа сабзавотлар каби яхши оловда қайнатилади ва қайнатиш сўнгида туз солинади.
8. Туз идишда нам тортиб қолмаслиги учун идишга бир неча гуруч донаси қўшиб қўйиш керак.
9. Гуруч сочилувчан бўлиши учун уни қайнатишдан аввал 30 дақиқага сувга солиб қўйиш керак бўлади.
10. Гуруч эзилиб пишиб кетмаслиги учун, уни бироз қовуриб олиш мумкин. Бироқ бу ҳолатда унинг ўлчами унчалик катталашмайди.
11. Сут тошиб кетмаслиги учун унга шакар бўлагини солиб, устини ёпиб қўйиш ва ҳар 3—4 дақиқада ковлаб туриш керак.
12. Гуруч ва макарон қайнатиш жараёнида ёпишиб қолмаслиги учун сувга бироз кунгабоқар ёки зайтун ёғи қўшиш ёки қайнатилгандан кейин устидан совуқ сув қуйиш керак.
13. Гуруч шаффоф бўлиши учун уни беш дақиқага қайноқ сувга солиб қўйиш керак.
14. Қовурилган тухум кўпчиб чиқиши учун битта тухумга икки қошиқ совуқ сув қўшиб, яхшилаб кўпиртириш керак.
Юқоридаги пазандалик сирлари таом тайёрлаш жараёнини енгиллаштиради деб умид қиламиз.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)