Калифорния штати (АҚШ) губернатори имзолаган қонун лойиҳасига кўра, 2017 йил 1 январидан бошлаб Ҳолливуд актёрлари турли маълумотлар базасида, жумладан, IMDB’дан ёши ҳақидаги маълумотни олиб ташлаш ҳуқуқига эга бўлади. Бу ҳақда, The Hollywood Reporter’га асосланиб, TJournal хабар бермоқда.
IMDB сингари порталлардан кино саноати вакиллари одатда иш қидиришда фойдаланади. 24 сентябрда имзоланган қонунга кўра, актёрлар ҳамда кинематографияга алоқадор бошқа шахслар шу каба базалардан ёши ҳақидаги маълумотни олдиртириб ташлаши мумкин.
Айтилишича, чора эйжизмга — ёшга қараб дискриминация қилишга қарши қаратилган. Бунда актёрларнинг, кўриниши ва маҳорати мос келган тақдирда ҳам, ёши туфайли ролларга жалб қилинмаслиги тушунилади.