Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Япониянинг Окинава префектураси яқинида қулаган АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Harrier самолёти учувчиси қутқариб қолинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: AP

Фото: AP

Маълумотларга кўра, самолёт Окинава ороли шимолидаги Хэдо бурнидан тахминан 130 километр масофада қулаган.

Самолёт қулаши сабаблари ҳали ҳам маълум эмас. Қайд этиш жоиз, қулаган қирувчи самолёт АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Кадена базасига тегишли эди.

Маълумот учун, АҚШнинг Япониядаги ҳарбий объектларининг тахминан 75 фоизи Окинава ҳудудида жойлашган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон энергетикаси: ортаётган талаб, тақчиллик ва кўрилаётган чоралар ҳақида
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маҳаллий
Беш йилда 218 мингдан кўпроқ хонадон. Ўзбекистонда уй-жой муаммоси қандай ҳал этилмоқда?