Жанубий Корея КХДР томонидан ўтказилган янги ракета двигатели синовини кескин қоралади. Бу ҳақда, Корея Республикаси бирлашиш масалалари бўйича вазирлик баёнотига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Шимол ўз ядро ва ракета салоҳиятини оширишда давом этаётгани, яқинда ўтган ёғингарчилик оқибатларидан азият чекаётган одамларга кўз юмаётгани ачинарли», — маълум қилди вазирликнинг расмий вакили.
Айни пайтда КХДР 1945 йилдан буён кузатилган энг йирик тошқин оқибатларига қарши курашмоқда. Охирги маълумотларга қараганда, Шимолий Кореяда табиий офат туфайли 130 киши ҳалок бўлди, 400 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Изоҳ (0)