Франция ҳукумати икки мамлакат ўртасида экстрадиция ҳақидаги келишув имзоланиб, кучга киргандан сўнг илк бор қочоқ жиноятчини Хитойга топширди. Бу ҳақда 19 сентябрь, душанба куни Хитой Жамоат хавфсизлиги вазирлиги томонидан чоп этилган хабарда маълум қилинди, деб ёзади «ТАСС».
Вазирлик баёнотида маълум қилинишича, тергов тахминига кўра Чен шарифли гумонланувчи 2009 йилдан 2012 йилга қадар 20 миллион юан (3 миллион доллар атрофида) миқдоридаги давлат маблағларини ўзлаштирган.
Шундан сўнг у 2013 йилнинг мартида Францияга қочиб кетган, бироқ 2015 йилнинг октябрида Интерполнинг талаби билан француз полицияси уни қўлга олган.
Вазирлик хабарига кўра, гумонланувчини топшириш «Тулки ови — 2016» операцияси доирасида амалга оширилган. Операция Хитойда иқтисодий жиноятларни содир этган қочоқ жиноятчиларни мамлакатга қайтаришга йўналтирилган.
Мазкур операция доирасида Хитой ҳукуматига жами 409 нафар гумонланувчи топширилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)