Бонневилдаги (АҚШ) туз кўлида бўлиб ўтадиган World of Speed табдири доирасида Volkswagen Beetle’нинг махсус тайёрланган версияси 328,195 километр/соат тезликка кўтарила олди. Бу Германия автомобилсозининг мазкур модели учун мутлақ рекорддир, деб қайд қилади Motor.
Тадбирда LSR — Land Speed Record номли модификациядан фойдаланилди. Уни THR Manufacturing компанияси тайёрлаб берди. 2 литрли турбо двигатель билан жиҳозланган модель янги компрессор, поршень ва шатунларга эга бўлди. Шу ва бошқа ўзгаришлар ҳисобига двигатель қуввати 550 от кучига етди.
Машинани Automobile нашри муҳаррири Престон Лернер бошқарди.
Изоҳ (0)