Сурияда инсон ҳуқуқлари бузилишини текшириш бўйича БМТ комиссияси 17 сентябрь куни АҚШ бошчилигидаги коалиция кучлари томонидан Сурия армиясига Дайр аз-Завр шаҳри яқинида уюштирилган ҳужум шарт-шароитларини ўрганиб чиқмайди. Бу ҳақда комиссия раиси Паулу Сержиу Пинейру Женевада ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
Агентлик мухбирининг бу борадаги саволига жавоб бераркан, бразилиялик юрист 60 ҳарбийнинг ҳаётини олиб кетган мазкур ҳодиса махсус текширувга сабаб бўлмаслигини билдирди.
«Ўйлайманки, иккала шерик ҳам — Россия ва АҚШ — бу воқеани кўриб чиқиши лозим бўлади», — қўшимча қилди Пинейру.
Изоҳ (0)