Vega ташувчи ракетаси 16 сентябрь, жума куни тонгда Перу аэрокосмик тадқиқотлар ва ишланмалар миллий комиссиясига тегишли Ерни кузатувчи PeruSAT-1 сунъий йўлдоши ва Terra Bella компаниясига қарашли тўртта SkySat сунъий йўлдошини олиб чиқди. Бу ҳақда France-Presse агентлиги маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Ракета маҳаллий вақт бўйича 22:43 да (Тошкент вақти бўйича 06:43) Курудаги космодромдан учирилди. Тўртта SkySat сунъий йўлдоши Ернинг уч ўлчамли моделини тузиш учун мўлжалланган.
Перунинг PeruSAT-1 Ерни кузатиш сунъий йўлдоши охирги авлод оптик асбоблари билан жиҳозланган.
Парвоз 2012 йилда фойдаланила бошланган Vega ташувчи ракетаси учун еттинчиси бўлди.
Изоҳ (0)