Vertu компанияси Signature Touch люкс линейкасидаги янги модель — Carbon Sport’ни тақдим этди, дея хабар бермоқда «Hi-tech.mail.ru». Смартфон унчалик юқори даражадаги хусусиятларга эга бўлмаса-да, у барибир компаниянинг барча қурилмалари ичида энг кучлиси бўлди.
Signature Touch Carbon Sport’нинг орқа қисми бузоқ терисидан ясалган бўлиб, тўқ сариқ рангда ва қора вертикал деталларга эга. Ёнбошдаги ромлар титандан ясалган, динамикни эса сополдан ясалган қисм ўраб туради. Дисплейни 130 каратли яхлит ёқут панель ҳимоя қилади. Ҳар битта қурилма қўлда йиғилади.
Смартфон 5,2 дюймли ва 1920×1080 пикселли экран, саккиз ядроли Qualcomm Snapdragon 810 чипсети, 4 Гб тезкор ва 64 Гб ички хотира, 21 мегапикселли асосий ва 2,1 мегапикселли олд камера, 3160 мА/соат сиғимли аккумулятор билан жиҳозланди.
Қурилма Android 5.1 Lollipop операцион тизимида ишлайди. Янги Vertu’ни 14,9 минг долларга харид қилиш мумкин.
Изоҳ (0)