Туркманистонда мамлакат Конституциясининг янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисидаги конституциявий қонун қабул қилинди. Бу ҳақда Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси «Дарё»га маълум қилди.
Ашхабодда бўлиб ўтаётган Оқсоқоллар Кенгашида Туркманистон конституциясининг янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисидаги конституциявий қонун қабул қилинди. Мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши сиёсий тизимни такомиллаштириш, давлат ва жамиятни босқичма-босқич демократлаштириш, жумладан, сиёсий хилма-хиллик ва кўппартиявийликни кўзда тутувчи конституциявий ислоҳотнинг мантиқий давомидир. Ушбу жараёндаги муҳим натижалардан бири Туркманистонда мамлакат тарихида биринчи бор инсон ҳуқуқлари бўйича вакил лавозимининг жорий этилиши бўлди.
Конституциявий қонун қабул қилинишидан аввал ҳужжат сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, меҳнат жамоаларида кенг муҳокама қилинди. Уни тайёрлашда мамлакат фуқароларининг таклиф ва истаклари эътиборга олинди.
Изоҳ (0)