Туркия ҳукумати ИШИД гуруҳига алоқадорликда гумон қилиб, тўрт кишини қўлга олди, деб ёзади «ТАСС» Haberler янгиликлар порталига таяниб. ИШИД Германия ва Буюк Британиянинг Туркиядаги элчихоналари бинолари ёнида терактлар уюштиришни режалаштираётган бўлиши мумкин.
Гумонланувчиларнинг уч нафари Анқарада, бири эса Истанбулда ҳибсга олинган. Аммо айни пайтда уларнинг ИШИДга алоқадорлигини терговчилар исботлаб берганича йўқ.
Полиция ҳамда Германия ва Буюк Британия элчихоналари ходимлари маълумотларига кўра, ИШИД ушбу дипломатик ваколатхоналарга 13—17 сентябрь оралиғида ҳужумлар уюштириши мумкин. Портал ёзишича, бундай тезкор маълумот олиниши муносабати билан ички ишлар вазирлиги томонидан чоралар кўрилди.
Элчихоналар аҳолини қабул қилишни тўхтатди ва тақдим этиладиган хизматлар турларини вақтинчалик чеклади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)