Нью-Йоркда 20—26 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеяси ҳамда бошқа тадбирларни ёритиш учун дунёнинг ўнлаб мамлакатларидан уч мингга яқин журналист аккредитациядан ўтди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Бунга халқаро ташкилотда олдинроқ аккредитациядан ўтган тахминан яна шунча журналист кирмайди, гарчи улар орасида БМТ штаб-квартирасига мунтазам равишда қатнайдиган ва бу ерда котибиятнинг ОАВ ходимлари учун ажратилган учинчи ёки тўртинчи қаватларида шахсий иш жойига эга бўлганлар сони унчалик кўп бўлмаса-да.
Бош Ассамблея доирасидаги умумсиёсий баҳс ва ўнлаб тадбирларни ёритишга келадиган журналистлар учун ичида жиддий тартиб амалда бўладиган матбуот маркази ташкил этилади. Унинг ҳудудида ҳатто таомланиш ва ичимлик ичиш ҳам ман этилган.
Изоҳ (0)