Бангладешда содир бўлган икки йўл-транспорт ҳодисасида камида 13 киши ҳалок бўлди, 30 дан ортиқ киши жароҳат олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Биринчи автоҳалокат 16 сентябрь, жума куни эрталаб пойтахт Дакка яқинида рўй берди. Тикувчилик фабрикаси ишчиларини ташийдиган автобус ҳайдовчи тезликни ошириши ва бошқарувни йўқотиши туфайли ағдарилиб кетди. Ҳодиса жойида уч киши ҳаётдан кўз юмди, йўлда олиб кетилаётганда яна икки киши оламдан ўтди, 28 киши касалхонага ётқизилди.
Шу куннинг ўзида Дакка атрофида автобус ва микроавтобус рўпарама-рўпара тўқнашиши туфайли 8 киши ҳалок бўлди, уч киши оғир яраланди. Қурбонларнинг барчаси микроавтобус йўловчиси бўлган. Полиция ҳалокатга мазкур транспорт воситаси ҳайдовчисининг йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиши сабаб бўлган деб ҳисобламоқда.
Изоҳ (0)