Грецияда 16 сентябрь, жума куни 4,3 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда Европа-Ўртаер сейсмология маркази маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Маълум қилинишича, ер силкиниши эпимаркази Афинадан 106 километр шимолда ва Ламия шаҳридан 78 километр шарқда жойлашган. Унинг ўчоғи эса ўн километр чуқурликдан жой олган.
Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар келиб тушмаган.
Изоҳ (0)