ЖАРнинг Кейптаун шаҳрида 41 ёшли Сираах Абрахамга қарата 2 метр масофадан ўқ узилди, аммо уни чўнтагидаги смартфон ўлимдан қутқариб қолди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Айтилишича, Абрахам талончилар тўдаси қурбонига айланиши мумкин эди. Улар эркакни автотураргоҳдаги автомобилдан чиқариб олмоқчи бўлганида муштлашув келиб чиқди. Ҳужум қилганлардан бири эркакнинг кўксига қарата ўқ узди.
Ўқ зарбаси туфайли эркакнинг юраги бир неча секундга тўхтаб қолди. Аммо Абрахамнинг чўнтагидаги Huawei P8 Lite смартфонни асосий зарбани ўзига қабул қилиб олди, шу боис эркак омон қолди.
Абрахамни қизи топиб олди. Ҳозир унга шифохонада ёрдам кўрсатилмоқда.
Журналистлар гаджет, металл каркаси йўқлигига қарамай, ўқни тўхтата олганига ҳайрон қолмоқда.
Изоҳ (0)