YouTube видеохостинги ўз ижтимоий тармоғини ишга туширганини эълон қилди, у YouTube Community деб номланди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». Янги ижтимоий тармоқ матнлар, тасвирлар ва бошқа материалларни чоп этиш учун мўлжалланган.
YouTube Community бета-версияда ишга туширилган бўлиб, блогерлар учун мўлжалланган. Ҳозирча у John & Hank Green, AsapSCIENCE, The Game Theorists, Karmin, The Key of Awesome ва бошқа машҳур каналлар муаллифлари учун очилган.
Аммо барча фойдаланувчилар матнли хабарлар, фотосуратлар ва GIF-тасвирлар кўринишидаги қайдларни кўриши ва изоҳ қолдириши мумкин.
Изоҳ (0)