• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Технологиялар

    Олхўрили пирог. Оддийгина олхўрили пирог: The New York Times’нинг энг машҳур рецепти тарихи

    The New York Times газетаси 1983 йили биринчи марта олхўрили пирог рецептини чоп этган эди. Рецепт шу қадар оддий эдики, йиллар ўца-да ўқувчилар ушбу рецептни қайта чоп этишни талаб қилишидан таҳририят ҳайратга тушди. Кетма-кет олти йил давомида нашрнинг пазандалик бўлими ўқувчиларнинг шу талаби билан битилган хатларга тўлиб кетди. Meduza нашри NYT тарихидаги энг машҳур рецепт кечмишини ҳикоя қилади.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    1983 йил 21 сентябрь куни The New York Times’нинг биринчи саҳифасида америкаликларнинг Ливанга берган авиазарбалари, Нью-Йоркдаги антисемит ҳужумлари ва уч ҳафта аввал уриб туширилган Жанубий Корея лайнери сабаб СССР билан муносабатлар оғирлашгани ҳақида сўз борарди. Газетанинг ўртароқ саҳифаларидан бирида чегирма купонлари билан ёнма-ён, бир бурчакда олхўри пироги рецепти ҳам эълон қилинган эди.

    Пазандалик бўлими муҳаррири Мариан Беррос олхўри мавсуми бошлангани ва уни шу вақтларда арзонга сотиб олиш мумкинлигини ҳисобга олиб, мазкур рецептни чоп эттирган. Натижада оддийгина олхўрили пирог рецепти бутун нашр тарихидаги энг талабгир таом тайёрлаш усулига айланди.

    Рецепт эълон қилинганидан кейинги бир йил давомида таҳририят уни қайта чоп этиш талаби билан битилган шунчалик кўп хат олдики, оқибатда пирогни тайёрлаш усули қайтадан газета саҳифаларини кўрди. Кейин яна қайта чоп этилди. Ва яна шундай бўлди.

    Мариан Беррос 1989 йили ёзган мақоласида ўқувчилар нима учун шу рецептни газетадан қирқиб олиб, сақлаб қўя олмаслигини тушунмаслигини ёзган эди. Ўша вақтгача у: «Олхўрили пирог рецептни чоп этиш вақти келмадимикан?» ёки «Олхўрили пирог рецептини чоп этасизларми-йўқми?», мазмунидаги хатларни кўплаб олган эди.

    Мариан Беррос газета ўқувчиларидан бирига таҳририят битта рецепти кетма-кет олтинчи марта чоп этишдан мамнун эмаслигини билдириб жавоб ёзганида, муштарий пирогни тайёрлаш усулини қайта нашр этилиши ҳақидаги илтимосномани 12 ҳамкасби билан бирга имзолашга тайёрлигини билдирган эди.

    «Рецепт, эҳтимол, сўнгги бор чоп этилади. Буни сизга аниқ қилиб айтяпман», — дея таслим бўлганди ўшанда Мариан Беррос. Рецепт, уни қирқиб олишга қулай бўлиши ва ўқувчилар уни қайта чоп этишни ортиқ сўрамасликлари учун, узуқ-узуқ чизиқлар билан алоҳида ажратилган ҳолда чиқарилди. Бироқ бу фойда бермади.

    «Ёз ўтмоқда, куз келмоқда — мана нимани англатади сизнинг ҳар йили чоп этиладиган рецептингиз. Биздан жаҳлингиз чиқмасин», — дейилади бир мактубда. «Балки, бу рецепт мактаб учун янги дафтарнинг катталар учун мўлжалланган талқинига айланиб улгургандир», — деб ёзганди бошқа бир муштарий. Икки ўқувчи эса пирог ҳақида шеърлар битиб юборганди.

    1989 йили газета классик рецепт билан бирга унинг олхўрисиз, лекин олма ва клюквали турини чоп этди. 1991 йили NYT’да рецептнинг янги — тухумсиз ва ёғсиз версияси эълон қилинди. Мариан Берроснинг айтишича, ёзда пирогнинг нок ва голубикали турини пиширса бўлади. NYT’нинг ёзишича, классик рецептни исталганча ўзгартириш мумкин.

    • Олхўрили пирог қандай тайёрланади? The New York Times’нинг энг машҳур рецепти

    Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    15.09.2016, 19:50   Изоҳ (0)   11959
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    YouTube ўз ижтимоий тармоғини ишга туширди

    15.09.2016, 11:38

    Фото: Марс қояларининг «Кьюриосити» томонидан йўлланган жуда чиройли суратлари

    15.09.2016, 10:34

    Facebook ва Twitter ижтимоий тармоқларда уйдирма янгиликларга қарши курашувчилар сафига қўшилди

    14.09.2016, 19:27

    Хитойликлар Россияни YotaPhone’дан четлаштирмоқда

    14.09.2016, 18:13

    Исроил «Офек-11» жосус сунъий йўлдошини муваффақиятли учирди

    14.09.2016, 09:55

    Япониялик олимлар компаниялардаги кадрлар бўлимлари ўрнини босувчи компьютер дастурини ишлаб чиқди

    14.09.2016, 09:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Макияжда ёшни катта кўрсатадиган 3 та кенг тарқалган хато

    Гўзаллик | 9 август, 20:55

    Шиппакда машина ҳайдаш учун 300 евро, пляжда сигарет чекканлик учун 90 евро жарима — Европа давлатлари сайёҳлар учун кескин қоидалар жорий этди

    Дунё | 9 август, 20:15

    Дам олиш кунларига кинотавсия: 2000 йилларнинг энг яхши романтик комедиялари

    Кино | 9 август, 19:55

    Шавкат Мирзиёев қурувчиларни касб байрами билан табриклади

    Ўзбекистон | 9 август, 19:47

    “Энди президентликка номзодимни қўймайман” — Беларусь президенти

    Дунё | 9 август, 19:35

    “Барселона” Ферран Торрес учун келган иккита таклифни рад этди

    Спорт | 9 август, 19:31

    Танқид ва гумонларга дуч келган машҳур турк жуфтликлари

    Кино | 9 август, 19:01

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилмурод Исломов вафот этди

    Ўзбекистон | 9 август, 18:26

    “АҚШ ҳарбийлари мамлакатга киритилмайди” — Мексика президенти

    Дунё | 9 август, 18:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.