АҚШ ва Россия олимлари янги метод ёрдамида қон томирларидаги тромбларни аниқлашнинг уддасидан чиқди. Тадқиқот натижалари Plos One журналида чоп этилди, деб хабар беради «ТАСС».
Тадқиқот гуруҳи вакилларидан бири Александр Мелерзанов лазер технологиясига асосланган янги метод тиббий жараёнлар ва операциядан кейинги босқичда тромблар пайдо бўлишини кузатишга имкон берганини айтди. Келажакда бу ўлимга сабаб бўлувчи тромбоэмболик асоратларни эрта босқичда аниқлаб, йўқ қилишга ёрдам беради.
Изоҳ (0)