Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги Ягона интерактив давлат хизматлари порталида икки янги хизматни ишга туширди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
Улардан бири интеграл микросхемалар топологияси ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш учун гувоҳнома сўраш, иккинчиси эса селексия йўналишидаги ютуқлар учун патент олишга буюртма бериш имкониятини туғдиради.
Гувоҳнома бериш хизмати юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатилади. Бунинг учун тегишли ҳужжатлар тақдим этилади ва кўрсатилган хизмат учун энг кам иш ҳақининг 2,4 баробарида ҳақ олинади. Буюртманинг кўриб чиқиш муддати 2 ой.
Селекция йўналишидаги ютуқлар учун патент олишга буюртма бериш хизмати ҳам юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатилади. Буюртмачи ҳужжатларни тақдим этганидан сўнг ариза бергани учун энг кам иш ҳақининг 1, янгиликни экспертизадан ўтказиш учун яна 1, синовлар ўтказиш учун 4, чоп этиш, рўйхатдан ўтказиш ва патент бериш 2,2 баробари миқдорида ҳақ тўлаш талаб этилади. Талабномани кўриб чиқиш муддати икки ой.
Изоҳ (0)