«Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти 2016 йил 1 октябрдан электр энергиясининг нархлари ошганини маълум қилди.
Қайд этилишича, 1 киловатт/соат электр энергия нархи 4,9 фоизга ўсиб, 182 сўмдан 191 сўмга чиқади.
Электр плиталар билан жиҳозланган турар-жой аҳолиси учун эса электр энергия нархи 91 сўмдан 95,5 сўмгача қимматлашади.
«Ўзбекэнерго»нинг изоҳлашича, электр энергия тарифларининг қимматлашуви ёқилғи-энергия бойликларининг таннархи ошиши билан боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, 1 октябрдан газ тарифи ҳам 9 фоизга ошади.
Изоҳ (0)