1 октябрдан Ўзбекистон аҳолиси ва улгуржи истеъмолчиларга бериладиган табиий газ учун Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган янги тарифлар жорий қилинмоқда, деб хабар берди «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси.
Янги прейскурантга кўра, аҳолига бериладиган табиий газнинг 10 кубометри ҳисоблагич бўлган ҳолда 2260 сўмдан 2461,2 сўмга ёки 8,9 фоизга оширилади.
Ҳисоблагич бўлмаган ҳолда овқат пишириш ва иссиқ сув таъминоти учун ишлатиладиган газнинг 10 кубометри 4225,9 сўмни ташкил қилади (жорий тариф — 3908,3 сўм, ўсиш — 8,1%).
Иситиш учун фойдаланиладиган газнинг 10 кубометри 1812,5 сўмдан 1973,7 сўмга ошади.
Изоҳ (0)