Ўзбекистон Россияга Россия Федерал божхона хизмати ва «Россельхознадзор» линияси бўйича «яшил йўлак» деб аталувчи божхона ва фитосанитария расмийлаштирувининг соддалаштирилган жараёни ҳақида битим тузишни таклиф қилди, деб ёзади UzDaily.
Бундай таклиф 2016 йил 14 сентябрь куни Россия қишлоқ хўжалиги вазири Александр Ткачёв ва Ўзбекистон Бош вазири биринчи ўринбосари Рустам Азимов ўртасидаги учрашув чоғида билдирилди.
Учрашув чоғида томонлар икки мамлакатнинг агросаноат соҳасидаги ўзаро ҳамкорлигини муҳокама қилди.
Томонлар муаммоли масалаларнинг барчаси бўйича фаол ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.
Изоҳ (0)