2016 йилнинг 15 сентябридан бошлаб Тошкент—Самарқанд—Бухоро—Тошкент йўналишида юқори тезликда ҳаракатланувчи №762/761-сонли «Афросиёб» электр поезди йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти маълум қилди.
Поезднинг ҳаракатланиш жадвали қуйидагича:
Тошкентдан жўнаш вақти — 08:00, Бухорога келиш вақти — 11:47.Бухородан жўнаш вақти — 15:21, Тошкентга келиш вақти — 19:10.
Рейслар ҳар куни амалга оширилади.
Қўшимча маълумотларни 1005 қисқа телефон рақамидан олишингиз мумкин.
Изоҳ (0)