Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ, Республика таълим маркази билан ҳамкорликда, ўқитувчилар учун 6—9-синф «Ўзбекистон тарихи» (хрестоматия) ўқув-методик қўлланмаларини (4 та китоб) нашрдан чиқарди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказдан «Дарё»га маълум қилишди.
Акбар Замонов бошчилигидаги муаллифлар гуруҳи ва тарих фанлар номзоди, доцент Зокиржон Саидбобоев масъул муҳаррирлигида тайёрланган мазкур ўқув-методик қўлланмалар республика умумий ўрта таълим мактабларида фаолият кўрсатаётган тарих фани ўқитувчиларига интерфаол усулларда дарс ўтишини янада ривожлантириш, педагогик ва ахборот технологияларини амалиётга жорий этишда педагог-ўқитувчиларнинг касбий малакаси, илмий салоҳияти ва маҳоратини оширишга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадларини инобатга олган.
«Тафаккур» нашриёти томонидан чоп этилган мазкур ўқув-методик қўлланмаларда хрестоматия қисми мавжуд бўлиб, унда тарихий даврлардага бирламчи манбалардан мавзуга доир ҳали муомалага чиқмаган кўплаб маълумотлар келтирилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)