13 сентябрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Лола Каримова-Тиллаева: Тошкентнинг Фарғона йўли кўчасидаги қайта қурилган жомеъ масжидига «Ислом ота» номи берилди. 2015 йилда ёниб кетган Тошкентдаги «Жўрабек» масжиди янгиланган ҳолда очилишга тайёрланмоқда.
2. Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 3000 сўмдан ошди. 14 сентябрдан эътиборан 1 АҚШ долларининг курси 3000 сўм 25 тийин этиб белгиланди.
3. Жанубий Корея президенти КХДР тузумига барҳам бериш билан таҳдид қилди. Бунга сабаб — КХДРнинг ядровий синовлари ва охири кўринмас провокациялари.
4. Ҳиллари Клинтонни президентлик пойгасида Байден ёки Сандерс алмаштириши мумкин. Ҳиллари Клинтон 11 сентябрь терактларига бағишланган мотам маросимида ўзини нохуш ҳис этди ва Калифорния ҳамда Невадага сайловолди сафарларини бекор қилди.
5. Samsung Galaxy Note 7 олти ёшли боланинг қўлида портлаб кетди. Аввалроқ Samsung Galaxy S7 Edge смартфонлари ҳам портлаб кетаётгани маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)