American Petroleum Institute (API) АҚШ хом ашё захиралари ўтган ҳафтада 1,4 миллион баррелга кўпайгани ҳақидаги маълумотларни эълон қилганидан сўнг нефть баҳоси кўтарилди. «Интерфакс»нинг ёзишича, захиралар кўпайиши бозор иштирокчилари кутганидан 2,5 баробар кам бўлган.
14 сентябрь, чоршанба куни Тошкент вақти билан 9:55 да Лондоннинг ICE Futures биржасида ноябрда етказиб бериладиган Brent туридаги нефть нархи 0,2 фоизга ошиб, бир баррели учун 47,22 долларга етди.
Нью-Йорк товар биржасида (NYMEX) мазкур вақтда октябрда етказиладиган WTI туридаги нефть баҳоси 0,5 фоизга кўтарилиб, бир баррели учун 45,11 долларга тенг бўлди.
Аввалроқ Халқаро энергетика агентлиги дунёда нефтга бўлган талабни юқори баҳоламагани, Ливия эса хом ашё экспортини кўпайтириш режаларини маълум қилганидан сўнг, нефть қиймати 2,5 фоизга тушган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)