Рио–2016 Олимпия ўйиниларининг 4 карра чемпиони ва бронза медали соҳиби, америкалик гимнастикачи Симона Байлз тақиқланган препаратлар қабул қилганини ва бундан уялмаслигини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Вести.ru».
Олимпиада чемпиони тақиқланган препаратларни эътибор танқислиги ва гиперфаоллик синдроми туфайли қабул қилган.
19 ёшли Симона Байлзнинг баёноти Fancy Bears гуруҳидаги хакерларнинг Халқаро антидопинг агентлиги (WADA) маълумотлар базасини бузиб, можара келтириб чиқарган ҳужжатларни чоп этганидан сўнг эълон қилинди.
Маълум бўлишича, бир неча америкалик спортчилар WADA’нинг рухсати билан допинг қабул қилган. Тақиқланган препаратларни қабул қилиш бўйича опа-сингил теннисчилар Серена ва Винус Уильямсларга, Симона Байлзга ва баскетболчи Елена Делла Доннга рухсат берилган.
2016 йилнинг август ойида Симона Байлз ва Делла Донндан олинган допинг намуналар ижобий бўлиб чиққан. Айни вақтда, бу ҳолат уларга Рио–2016 Олимпиадасида иштирок этиб, олтин медалларга эришиш учун халал бермаган.
Эътибор танқислиги ва гиперфаоллик синдроми ёшликдан ривожланишнинг бузилишига олиб келади. Бир қатор шифокор, педагог ва мутахассислар ушбу синдромни касаллик деб ҳисоблашга ишончи комил эмас.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)