КХДРнинг Хамгён-Пукто провинциясида кучли сув тошқини оқибатида юзлаб одамлар ҳалок бўлди. Бу ҳақда, КХДР марказий телевидиениесига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«1945 йилда Кореянинг озод этилишидан буён энг кучли табиий офат оқибатида юзлаб одамлар ҳалок бўлди ва бедарак йўқолди», — дея хабар берган телеканал қурбонлар ва бедарак йўқолгонлари сони бўйича аниқ рақамларни келтирмади.
Икки кун аввал қурбон бўлганлар сони 133 киши, бедарак йўқолганлар сони эса 395 нафарни ташкил этаётгани ҳақида хабар берилган эди. Шимолий Корея расмийлари берган маълумотга кўра, қарийб 70 минг киши хавфсиз жойларга эвакуация қилинган.
«Сув тошқини 11,6 минг бинони вайрон қилди, автомобиль йўлларининг 180 та бўлаги ва 60 дан ортиқ кўприкларга жиддий зарар етказди, электр таъминоти ва алоқа тизимини ишдан чиқарди», — дейилади хабарда.
Тошқинларга сабаб бўлган кучли ёғингарчилик КХДРга «Лайонрок» билан кириб келган эди. 29 августдан 2 сентябргача Хамгён-Пукто провинциясига 290—320 миллиметр ёғингарчилик тушиши натижасида, Туманган дарёси қирғоқлардан чиқиб кетди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)