11 сентябрь куни кечқурун Бруклинда (Нью-Йорк) истиқомат қилувчи олти ёшли бола Samsung Galaxy Note 7 смартфонининг портлаб кетиши туфайли куйиш жароҳатини олди. Бу ҳақда 3DNews маълум қилди.
Тез ёрдам болани тиббий марказга етказди. У ерда болага зарур ёрдам кўрсатилди.
Боланинг бувиси Линда Льюиснинг New York Post нашрига маълум қилишича, смартфон тўсатдан портлаб кетганда унинг набираси видео кўраётган бўлган. Шундан кейин уйдаги сигнализация ишга тушган. Болага тиббий ёрдам кўрсатилгандан кейин унга уйга рухсат берилган. У эндиликда телефон яқинидан ўтишга ҳам қўрқиб қолган.
Боланинг оиласи Samsung вакиллари билан гаплашган, бироқ суҳбат мазмунини ошкор этмасликни маъқул деб топган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Samsung компанияси фойдаланувчиларга Galaxy Note 7 смартфонларини ўчириб, тезроқ алмаштиришни маслаҳат берган эди.
Изоҳ (0)