Япониянинг Prodrone компанияси инсон қўлларига ўхшаш механик манипуляторларга эга мультикоптерни тақдим этди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». Учувчисиз учар қурилма 20 килограммгача оғирликдаги юкни кўтара олади.
Дрон PD6B-AW-ARM деб номланди. У ҳаво орқали юк ташиш учун мўлжалланган учувчисиз қурилмадир. Иккита механик қўлнинг ҳар биттаси 10 килограммгача юк кўтаради.
Манипуляторлар шарофати билан дрон турли-туман юкларни кўтара олади. Уларни махсус маҳкамлаш материалларидан фойдаланиб ташишга тайёрлаш шарт эмас. Асосийси, учар қурилма объектга қўллари ёрдамида бирикиб олса, бўлди.
Мультикоптернинг бошқа техник хусусиятлари рақобатчилариникидан кўп ҳам фарқ қилмайди. У соатига 60 км тезликда ҳаракатлана олади, ички аккумуляторининг қуввати эса ўртача 30 дақиқалик парвозга етади.
Изоҳ (0)