БМТ ва Халқаро қизил хоч вакиллари «Лайонрок» тўфони туфайли Шимолий Корея гуманитар фожиа ёқасига келиб қолганини маълум қилди. Бу ҳақда, BBC’га асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Охирги маълумотларга қараганда, мамлакат ҳукумати 133 киши ҳалок бўлганини тан олган, шунингдек, 400 киши бедарак кетган. Бундан ташқари, ҳосилнинг бир қисми йўқ бўлиб кетган, маҳаллий аҳоли вакиллари ўз уйларидан айрилган.
«Лайонрок» тўфони КХДРда кенг миқёсли тошқинларни келтириб чиқаргани айтилмоқда.
Изоҳ (0)