Ўз тарихида илк бор Жаҳон Чемпионатида иштирок этаётган Ўзбекистон футзал терма жамоаси мундиалдаги биринчи ўйинида Панамадан 1:3 ҳисобида енгилганди.
Мезбон Колумбиянинг Португалияга қарши беллашувида эса ғолиб аниқланмади — 1:1. 1-дақиқада колумбиялик футболчилар ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлса, сўнгги сониялардагина европаликлар мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди.
13 сентябрь куни «А» гуруҳида 2-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Унда Панама Португалияга қарши саф торца, Ўзбекистон терма жамоаси Колумбияга қарши кураш олиб боради.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси 1 сентябрь куни Португалия билан ўртоқлик учрашуви ўтказган бўлиб, Портуда кечган беллашувда мезбонлар 5:1 ҳисобида зафар қучганди.
Изоҳ (0)