Буюк Британия полицияси турли динлар ўртасидаги тўй маросимини бузиш учун қиличлар билан қуролланиб, сикхлар ибодатхонасини гаровга олган 55 кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар берди, деб ёзади «РБК».
Ҳодиса Ройал-Лемингтон-Спа шаҳрида юз берди. Бир неча ўн киши никоҳ маросими ўтиши лозим бўлган ибодатхонага бостириб кирган. Бино саккиз соат қамал қилингандан сўнг, гаровга олувчилар ҳибсга олинган.
Гаровга олувчилар гуруҳи рейд анъанавий никоҳ маросимининг бузилишига қарши тинч намойиш бўлганлигини маълум қилган. Ҳужум уюштирилган ибодатхонада ўтказилиши керак бўлган никоҳ маросими иштирокчиларидан бири сикх таълимоти тарафдори бўлмаганлиги айтилмоқда.
Маҳаллий полиция расмий сайтида ҳодиса террорчилик акти сифатида кўриб чиқилмаслиги маълум қилинган.
Изоҳ (0)