Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги матбуот хизмати 2016 йилнинг иккинчи чорагида Ўзбекистон Республикасига жалб қилинган беғараз техник кўмак маблағлари – грантлар ҳақида маълумот берди.
Жорий йилнинг иккинчи чорагида умумий қиймати 47,7 миллион долларга тенг 89 та хорижий грант қуйидаги йўналишларга жалб қилинди:
- Соғлиқни сақлаш, таълим ва ходимларнинг малакасини ошириш (42 та грант) – 20,0 миллион доллар;
- Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва божхона органларини техник жиҳозлаш ва институционал ривожлантириш (7 та грант) – 9,6 миллион доллар;
- Уй-жой, транспорт ва энергетик инфратузилмаларни ривожлантириш (4 та грант) – 6,8 миллион доллар;
- Давлат бошқаруви органларини институционал ривожлантириш ва моддий-техника билан жизоҳлаш (3 та грант) – 6,2 миллион доллар;
- Ижтимоий ҳимоя ва маданиятни ривожлантириш (12 та грант) – 2,1 миллион доллар;
- Қишлоқ ва сув хўжалиги (11 та грант) – 1,4 миллион доллар;
- Экология (4 та грант) – 0,9 миллион доллар;
- Бошқа йўналишлар (6 та грант) – 0,7 миллион доллар.
Изоҳ (0)