АҚШнинг Техас штатида полициячи аёл оиласи аъзоси бўлган ва болалигида унга нисбатан зўравонликка қўл урган Эрлис Чейсон қамоққа олинишига эришди. Бунинг учун унга 15 йил керак бўлди, дея ҳикоя қилади TJournal.
Ханна (аёлнинг ҳақиқий исми ошкор этилмаган) 8 дан 12 ёшгача зўравонликка дуч келди. Руҳий муаммолар ва Чейсондан ўч олиш иштиёқи унинг бўлажак касбини белгилаб берди.
2014 йили, воқеалардан 15 йил ўтиб, Ханна Эрлисдан учрашишни сўради. Аёл суҳбатни диктофонга ёзиб олишидан бехабар Чейсон бунга рози бўлди. Бир ярим соат давом этган мулоқот чоғида у Ханнага нисбатан жинсий зўравонликка йўл қўйганига олти бор иқрор бўлди.
Ханна томонидан ёзиб олинган суҳбатдан судда фойдаланилди. 26 август куни суд Эрлис Чейсонни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. 47 ёшли эркак 42 йил давомида муддатидан аввал озод этилишига даъво қилолмайди.
Изоҳ (0)