Буюк Британиянинг 46 миллионга яқин фуқароси MasterCard’дан товон пули олишга даъвогарлик қилиши мумкин. Мижозлардан ортиқча йиғим тўплашда айбланаётган компанияга нисбатан 14 миллиард фунт (18 миллиард доллар атрофида) миқдоридаги жамоавий даъво қўзғалди: буни ҳар бир даъвогарга тақсимланса, 300 фунтдан ошиқроққа тўғри келади, дея хабар беради «РИА Новости».
Қиймати жиҳатидан Буюк Британия тарихида энг катта бўлган даъвони мамлакатнинг собиқ бош молиявий омбудсмени Уолтер Меррикс киритди. У 1992—2008 йиллардаги дебет ва кредит карталари бўйича комиссион тўловларга тааллуқли.
Даъво Consumer Rights Act 2015 қонуни доирасида Буюк Британиянинг барча истеъмолчилари номидан илк бор киритилди. Мазкур қонунга кўра, даъво зиён кўрган бир гуруҳ шахслар номидан киритилиши мумкин.
Изоҳ (0)