Германиянинг Гросрюкерсвальде коммунаси (Саксония федерал ери) аэродромида 10 сентябрь, шанба куни бўлиб ўтган байрам чоғи енгил моторли самолётлар тўқнашди. Бу ҳақда Кемниц шаҳри полицияси вакили маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Самолётлардан бири қўнишга муваффақ бўлди, иккинчиси яқин орадаги далага қулади. Унинг кабинасидаги икки киши ҳалок бўлди.
Бошқа тафсилотлар ҳозирча келтирилмаяпти.
Изоҳ (0)