БМТ Хавфсизлик Кенгаши КХДР томонидан ўтказилган янги ядровий синовларга жавоб тариқасида унга қарши янги санкциялар жорий этишни кўзда тутувчи резолюцияни ишлаб чиқади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Бу борадаги баёнотни сентябрда Кенгашга раислик қилувчи Янги Зеландия вакили Жерард ван Бохемен Кенгашнинг фавқулодда йиғилишида берди.
Унинг сўзларига қараганда, резолюция БМТ йўриқномасининг 41-моддасида бундай ҳолатларда қўшимча санкциялар жорий этиш кўзда тутилган.
Ван Бохемен Шимолий Корея раҳбарияти ўз хатти-ҳаракатлари билан Хавфсизлик Кенгашининг беш резолюциясини қўпол тарзда бузганини айтиб ўтди.
«КХДР халқаро тинчлик ва хавфсизликка жиддий таҳдид солмоқда», — хулоса қилди у.
Изоҳ (0)