Inditex холдинги (Zara, Pull&Bear ва Massimo Dutti брендлари) асосчиси Амансио Ортега Microsoft асосчиларидан бири Билл Гейтсдан дунёнинг энг бадавлат кишиси мақомини тортиб олди. Бу ҳақда Forbes маълумотларига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Биржа савдолари маълумотларини ҳисобга олувчи ва реал вақт тартибида янгиланиб турувчи Forbes рейтингига кўра, 9 сентябрь, жума куни кечки кечки пайт Ортега 78 миллиард доллар мол-мулк билан биринчи ўринга кўтарилди. Гейтс эса бундан 100 миллион доллар кам маблағ билан иккинчи ўринга тушиб қолди. Таниқли инвестор Уоррен Баффет 66,9 миллиард доллар билан учликни якунлаб берди.
Испаниянинг бадавлат тадбиркори ва дунёдаги энг бой ретейлер саналадиган Амансио Ортега 2015 йил кузида ҳам Гейтсни миллиардерлар рўйхатида қувиб ўтганди.
Изоҳ (0)