Беларусда сайловчиларнинг 24,3 фоизи мамлакат парламенти қуйи палатаси — Миллий мажлиснинг Вакиллар палатасига сайловларга муддатидан аввал овоз бериб бўлди. Бу ҳақда, Беларусь Марказий сайлов комиссияси (МСК)га асосланиб, «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
«Тўрт кунлик якунларига кўра, рўйхатга олинган сайловчиларнинг 24,31 фоизи муддатидан аввал овоз бериб бўлди», — дейилади МСК ахборотида.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)