БМТ бош котибининг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистура Женевада АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўртасида эришилган келишувни маъқуллади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
«БМТ Лавров ва Керри бугун ўзаро бир тўхтамга келганини маъқуллайди. Мазкур келишувга сиёсий ирода туфайли эришилди ва у Суриядаги можарони бартараф этиш учун кенг имкониятлар яратади», —дея таъкидлади махсус вакил.
Стаффан де Мистура халқаро ташкилот Сурияда зўравонлик тўхтатилишига бош қўшиш ва гуманитар ёрдам етказилишида кўмак кўрсатишга тайёрлигини билдирди. У яқин орада бош котиб Пан Ги Мун билан Сурияда ўзаро мулоқот жараёнини ишга тушириш имкониятларини муҳокама этиш учун Нью-Йоркка жўнашини маълум қилди.
Изоҳ (0)