Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Владимир Кличко амалдаги чемпион Тайсон Фьюрига қарши реванш жангни 29 октябрь куни ўтказадиган бўлди.
«Чемпионат» маълумотига кўра, жанг Манчестер шаҳридаги «Манчестер Арена»да ташкил этилади. Маълумотни кичик Кличко Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ҳам тасдиқлаган.
Жанг шу йилнинг 9 июль санасида бўлиб ўтиши керак эди. Кутилмаганда оёғидан лат еган Тайсон Фьюри сабаб у бироз ортга сурилганди. Жанг учун сотиб олинган чипталар 29 октябрдаги жанг учун ҳам ўз кучини сақлаб қолади.
Изоҳ (0)